ярамайди ва мунқатеъ ҳадис каби уни рад этилган деб ҳисоблашади, баъзилари ҳужжат қилади. Мурсални ҳужжат қилмайдиганлар унинг иллати учун рад этадилар. Чунки унда номаълум бир ривоятчи олиб ташланиб, баъзан ишончсиз кимса бўлади, ҳолбуки ривоятда эътиборли жиҳат ишончли, аниқ кимсадир, номаълум кимсадан ҳужжат олинмайди. Бу мурсални рад этадиган сабаб. Унинг шу иллат билан рад этилиши тўғри. Лекин бу сабаб мурсалда бўлиши мумкин эмас, чунки олиб ташланган ривоятчи саҳобадир. Саҳоба шахси жиҳатидан кимлиги номаълум бўлса-да, лекин саҳобалиги маълум, лекин саҳобалар ҳаммалари одилдир, ишончсиз эмас, аксинча, ишончли шахсдир. Шунинг учун мурсал ҳадисни рад этган сабаб мурсалга мувофиқ келмайди, мурсални рад этишга бошқа сабаб ҳам йўқ. Бинобарин, мурсал матн, санад ва ривоятчининг шартларини тўла олган, санаддаги олиб ташланган шахс эса саҳобадир. У ишончли бўлгани учун ҳам номаълумлигининг аҳамияти йўқ. Бу шундан далолат берадики, мурсал ҳадис далил қилиш мумкин бўлган ҳужжатдир. Баъзан шундай ҳам дейилади: бу ерда сабаб тобеиннинг тобеиндан, у саҳобадан ривоят қилиш эҳтимоли бор, шунда саҳобанинг тушиб қолиши битта ривоятчининг тушиб қолишини англатмайди, балки иккита ривоятчи тушиб қолиши эҳтимоли бўлган бузилиш юз беради ва уларнинг бири, яъни саҳобада одиллик топилиб, иккинчиси, яъни тобеин ҳақида шубҳа туғилади, натижада бу ҳадис жароҳат ёки забт йўқлиги сабабли рад этилади. Бунга жавоб шундан иборатки, мурсал ҳадиснинг таърифи: «Тобеин Пайғамбар с.а.в.дан саҳобани зикр қилмасдан ривоят қилиши», дейилган. Бу таърифда «Тобеин тобеинни зикр этмасдан», дейилмаган, фаразан зикр қилинган дейилса ҳам саҳоба айтилмай туриб, тобеин тушиб қолиши эҳтимоли бўлса, бу хаёлпарастлик ҳисобланади ва эҳтимол даражасига етмайди. Чунки бунда тобеин тобеинни зикр қилмаган ва саҳобани ҳам тилга олмаган дейилади. Бошқача айтганда, тобеин тушиб қолганлиги фараз қилинади-ю, лекин бу тахминий фаразга далил йўқ, натижада хаёлдан бошқа нарса бўлмайди. Хаёлнинг эса мутлақо қиймати йўқ. У ҳукмга ҳам ўтмайди. Уни номаълум шахс айтган ҳам дейилмайди. Чунки ривоят санадида номаълум шахс дейилиши мумкин бўлган кишининг ўзи йўқ. Шунга биноан, мурсал ҳадис рад этилган ҳадис деб ҳисобланмайди, аксинча, у ҳужжат қилиниши мумкин бўлган ҳадис деб саналади.
Ҳадиси қудсий Ҳадиси қудсий бизга оҳод сифатида Расулуллоҳ с.а.в.дан нақл қилинган ҳадис бўлиб, унинг санади Оллоҳ Таолога боғланган. У Оллоҳ Таолонинг Каломи бўлиб, аксар ҳолда сўз У зотга мансуб. Сўзни аввало Оллоҳ Таоло айтгани учун гапни Оллоҳ Таолога нисбат берилади. Пайғамбар с.а.в. Оллоҳ Таолодан хабар берганлари учун, баъзан нисбат у кишига берилади. Қуръон ундай эмас, чунки унда нисбат фақат Оллоҳ Таолога берилади, шунинг учун унда: «Оллоҳ шундай деди» дейилса, ҳадиси қудсийда: «Расулуллоҳ с.а.в. парвардигоридан шундай ривоят қилади» дейилади. Ҳадиси қудсийнинг ривоятида икки сифат мавжуд, уларнинг бирида «Расулуллоҳ с.а.в.
227-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|